ЖЧ-2018 саралаши. Франция ўз майдонида Голландияни шарманда қилди (видео)

Кеча бўлиб ўтган Европа қитъасидаги ЖЧ-2018 саралашининг марказий баҳси шубҳасиз Францияда бўлиб ўтди.

Унда майдон эгалари лолалар юрти ҳисобланган Голландия терма жамоасини қабул қилишди. Голларга бой кечган учрашувда Тома Лемар дубл қайд этган бўлса, Мбаппе ҳамда Гризманнлар ҳам ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйишга эришишди. Якуний ҳисоб 4:0.

Қуйида ушбу голларга бой ўйиннинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!