ЖЧ-2018 саралаши. Мексика ва АҚШ ғалаба қозонди

9 июнь,2017, 09:47 353

ЖЧ-2018 саралаши. Мексика ва АҚШ ғалаба қозонди

Бугун КОНКАКАФ минтақасида 2018 йилги ЖЧ учун 5-саралаш босқичининг 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Мексика ўз майдонида Гондурасни қабул қилди ва йирик – 3:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Кейлор Навас етакчилигидаги Коста-Рика терма жамоаси эса Панама билан нурсиз дуранг қайд этди.

АҚШ термаси эса “Боруссия Дортмунд”да тўп сурадиган Кристиан Пулишичнинг дубли эвазига Тринидад ва Тобаго термасини мағлуб этди ва турнир жадвалида 13 очкога эга бўлган холда 1-ўринга кўтарилиб олди.

ЖЧ-2018 саралаши. Шимолий Америка. 5-босқич. 5-тур

Мексика – Гондурас 3:0 (1:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 34 Аланис, 2:0 – 63 Лосана, 3:0 – 66 Хименес.


Коста-Рика – Панама 0:0

Четлатиш: Гонсалес 54(Коста-Рика).

АҚШ – Тринидад ва Тобаго 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 52 Пулишич, 2:0 – 60 Пулишич.