ЖЧ-2018 саралаши. Таиланд термаси БАА билан, Япония Ироқ билан дуранг ўйнади

Ҳозиргина ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Осиё қитъаси Б гуруҳи 8-туридан ўрин олган Таиланд хамда БАА терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

Ушбу баҳсда Эдгардо Бауса бошлиқ амирлик футболчилари 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди.

Ушбу гуруҳдан ўрин олган Ироқ хамда Япония термалари ўртасидаги баҳсда ҳам 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Шу тариқа, кун чиқар юрт вакиллари ўз очколари сонини 17 тага етказиб олишга эришди ва Б гуруҳида етакчилигини давом  эттирадиган бўлди.

ЖЧ-2018 саралаши. Осиё. Б гуруҳи. 8-тур

Таиланд – БАА 1:1 (0:0, 1:1)

Гол: 1:0 – 70 Монгкол Тоссакаи, 1:1 – 90+3 Али Мабхут.

Таиланд – Тхамсатчанан, Крайсон (Плайнум, 90), Промрак, Нотчайя, Дечмитр, Кесарат, Кердкээв, Пуангчан, Ҳемвибоон, Тоссакай, Чаттхонг (Пҳала, 90).

БАА – Нассер, Салем, Санкур (Фаузи, 27), Аль-Камали, Хамис, Абдуррахман, Исмаил (Матар, 73), Ахмед, Барман, Халиль (Ахмед, 66), Мабхут.

Огоҳлантиришлар: Мабхут (62), Дечмитр (89).


Ироқ – Япония 1:1 (0:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 8  Юя Осако, 1:1 – Махди Комил.

Ироқ – Кассид, Аднан, Сулака, Салем, Халаф, Гани (Тарик, 59), Камиль (Расан, 77), Абдул Амир, Нури (Кадим, 80), Абдул Захра, Абдул-Рахим.

Япония – Кавасима, Йосида, Нагатомо, Седзи, Эндо, Идегути (Конно, 62), Хонда, Харагути (Курата, 70), Сакаи (Сакаи, 76), Осако, Кубо.

Огоҳлантиришлар: Сулака (7), Кассид (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!