ЖЧ-2018 саралаши. Уругвай ўз майдонида Аргентина билан дуранг ўйнади, Чили эса Парагвайга ютқазиб қўйди

Бугунг тонгда Жанубий Америка қитъасида ЖЧ-2018 саралашининг 15-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу турнинг марказий баҳси Уругвай ҳамда Аргентина терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Бироқ, ушбу ўйин якунда 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг билан якунланди.

Яна бир қизиқарли ўйин Чили ҳамда Парагвай терма жамоалари ўртасида кечди. Унда чилилик футболчилар кутилмаганда ўз майдонларида Парагвайга йирик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйишди – 0:3.

Уругвай – Аргентина 0:0 (0:0, 0:0)

Уругвай – Муслера, Хименес, Сильва, Касерес, Годин, Нандес, Гонсалес (Корухо, 68), Весино, Родригес, Суарес (Стуани, 83), Кавани.

Аргентина –  Ромеро, Меркадо, Фасио, Отаменди, Писарро, Акунья (Акоста, 61), Биглия, Ди Мария (Корреа, 90), Дибала (Пасторе, 71), Икарди, Месси.

Огоҳлантириш: Хименес (41), Гонсалес (47), Меркадо (50), Пасторе (72), Родригес (77).

***

Чили – Парагвай 0:3 (0:1, 0:2)

Голлар: 0:1 – 24, автогол Видаль, 0:2 – 55 Касерес, 0:3 – 90 Ортис.

Чили – Браво, Босежур, Медель, Хара (Орельяна, 79), Исла, Арангис, Диас (Паредес, 57), Санчес, Видаль, Варгас, Кастильо (Вальдивия, 57).

Парагвай –    Сильва, Морейра, Алонсо, Самудио (Барейро, 51), да Сильва, Альмирон (Ролон, 79), Риверос, Ромеро, Касерес (Ортис, 70), Гомес, Барриос.

Огоҳлантириш: Барейро (72), Арангис (75), Хара (77), Босежур (84), Видаль (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!