ЖЧ-2018да ҳакамлар учрашувни бутунлай тўхтатиши ҳам мумкин бўлади

Бутунжаҳон футбол федерацияси (ФИФА) Россия яшил майдонларида ўтадиган жаҳон чемпионатида ишлайдиган ҳакамларни ирқчиликга қарши ҳолатлар учун ўқитмоқда, дея хабар беради Daily Mail нашри.

Ирқчилик ҳолатлари кузатилган учрашувларда ҳакамлар  ўйинни тўхтатиши ёки бутунлай бекор қилиши мумкин бўлади.

Мундиал баҳсларида ҳакамларга махсус кузатувчилар ёрдлам беришади. Кузатувчилар ҳар қандай таҳқирлаш, камситишни инобатга олади. Улар ўз фаолиятини Россия ва Саудия Арабистони ўртасида 14 июн куни бўладиган очилиш учрашувида бошлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!