ЖЧ-2018да ўзини кўрсатган Гильермо Очоа фаолиятини “Наполи”да давом эттириши мумкин

Италиянинг “Наполи” клуби Мексика терма жамоаси посбони Гильермо Очоанинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

TMW нашри тарқатган хабарга кўра Бельгиянинг “Стандарт” клубига тегишли бўлган 33 ёшли дарвозабоннинг трансфери неаполликларга бор йўғи 3 млн еврога тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Мексика терма жамоаси сафида ЖЧ-2018да 4та ўйинда майдонга тушган Очоа ушбу баҳсларда ўз дарвозасидан 6та тўп ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!