ЖЧ-2018га Хитойдан 100 минг мухлис ташриф буюради

27 март,2017, 18:00 713

ЖЧ-2018га Хитойдан 100 минг мухлис ташриф буюради


Келаси йили Россия яшил майдонларида бўлиб ўтадиган футбол бўйича ЖЧ-2018 мусобақасига Хитойдан 100 минг нафаргача мухлис ташриф буюуриши кутилмоқда. Бу ҳақда South China morning post нашри Shankai Sports ижрочи директори Фэн Таонинг сўзларига таяниб маълум қилган.

Бу ташрифларнинг умумий нархи 25 миллион долларга баҳоланмоқда. Фэн Таонинг сўзларига кўра, ЖЧ-2014га Хитой, Гонконг, Сингапур ва Макаодан 5 минг мухлис борган.

Russia 2018

Shankai Sports компанияси ЖЧ-2018 ва Конфедерациялар кубоги-2017га эксклюз саёҳатлар сотуви ҳуқуқини қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 14 июндан 15 июлгача Россиянинг 11 шаҳридаги 12 стадионда бўлиб ўтади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.