ЖЧ-2018га қайси қитъалардан кимлар тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди?

Хабарингиз бор, бир неча кун давомида барча қитъаларда ЖЧ-2018 саралаши гуруҳ босқичидан ўрин олган тур ўйинлари бўлиб ўтда. 10 октябрь санасида эса мундиал саралаши гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувлари ўтказилди.

Айни пайтда ЖЧ-2018 мезбони Россиядан ташқари дунё бўйича 22 мамлакат мундиал йўлланмасини нақд қилган. Европадан 9 та, Жанубий Америкадан 4 та, КОНКАКАФдан 3 та, Африкадан 2 та, Осиёдан 4 та, терма жамоалар мундиалга тўғридан-тўғри бориш ҳуқуқини ўзлариники қилишди. 

Қуйида ЖЧ-2018га йўл олган терма жамоалар билан танишишнг:

Европа: Франция, Португалия, Германия, Сербия, Польша, Англия, Испания, Бельгия, Исландия.

Жанубий Америка: Бразилия, Уругвай, Аргентина, Колумбия.

КОНКАКАФ: Мексика, Коста-Рика, Панама.

Африка: Нигерия, Миср.

Осиё: Эрон, Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, Исландия ва Панама ўз тарихида биринчи марта ЖЧ йўлланмасига эга бўлди. Миср эса сўнгги марта 28 йил олдин мундиалга борганди.

Қолаверса, айни пайтга келиб плей-оффда иштирок этадиганлар ҳам аниқланиб бормоқди. Европадан 8, Жанубий Америкадан 1, КОНКАКАФдан 1 жамоалардир.

Европа: Швеция, Швейцария, Шимолий Ирландия, Ирландия, Дания, Италия, Греция, Хорватия.

Жанубий Америка: Перу.

КОНКАКАФ: Гондурас.

Маълумот ўрнида, Осиё қитъасида Австралия 10 октябрь куни ўз майдонида Сурияни қўшимча таймлардаги голи эвазига 2:1 ҳисобида зафар қучди ва кейинги босқичга йўл олди. Плей-оффда эса “яшил қитъа” вакиллари Гондурас билан куч синашишади. Янги Зелландия ва Перу ҳам мундиаль чиптаси учун курашади. Ушбу жуфтликлар ғолиби Россияга боради.

Шунингдек, Африка қитъасида кураш давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!