ЖЧ-2018га қуръа ташлаш маросимида 30та терма жамоа бош мураббийлари иштирок этишади

Келаси йил Россияда бўлиб ўтадиган мундиалда иштирок этувчи 32та терма жамоа ичидан 30тасининг бош мураббийлари 1 декабрь куни бўлиб ўтадиган махсус семинарда ва ЖЧ-2018 финал босқичига қуръа ташлаш маросимида иштирок этишга розилик билдирди. Бу ҳақда Россия футбол иттифоқи расмий сайти маълум қилмоқда.

Қуйида ушбу тадбирларга ташриф буюрувчи мутахассислар номлари билан танишиб олишингиз мумкин:

Станислав Черчесов (Россия), Хорхе Сампаоли (Аргентина), Роберто Мартинес (Бельгия), Тите (Бразилия), Хосе Пекерман (Колумбия), Оскар Рамирес (Коста-Рика), Златко Далич (Хорватия), Оге Харейде (Дания), Эктор Купер (Миср), Гарет Саутгейт (Англия), Дидье Дешам (Франция), Йоахим Лёв (Германия), Хеймир Хадльгримссон (Исландия), Карлуш Кейруш (Эрон), Вахид Халилходжич (Япония), Син Тэ Ён (Жанубий Корея), Хуан Карлос Осорио (Мексика), Эрве Ренар (Марокаш), Гернот Рор (Нигерия), Эрнан Гомес (Панама), Рикардо Гарека (Перу), Адам Навалка (Польша), Фернанду Сантуш (Португалия), Хуан Антонио Пицци (Саудия Арабистони), Алиу Сиссе (Сенегал), Младен Крстаич (Сербия), Хулен Лопетеги (Испания), Янне Андерссон (Швеция), Владимир Петкович (Швейцария), Набил Маалул (Тунис).

Маълумот учун, ушбу маросимга Австралия ҳамда Уругвай терма жамоалари бош мураббийлари маълум сабабларга кўра кела олмасликларини билдиришган. ЖЧ-2018га қуръа ташлаш маросими 1 декабрь куни Москва шаҳридаги Кремль саройида бўлби ўтади. Маросим Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!