ЖЧ-2026да Жанубий Америка миқтақасига қўшимча яна 2 та ўрин берилади

27 апрель,2017, 12:55 428

ЖЧ-2026да Жанубий Америка миқтақасига қўшимча яна 2 та ўрин берилади


ФИФА президенти Жанни Инфантино сўзларига кўра, футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионида Жанубий Америка терма жамоалари яна иккита қўшимча ўринга эга бўлишади. Бу ҳақда Xinhua нашри маълум қилмоқда.

Шундай қилиб, КОНМЕБОЛдан олтита терма жамоа тўғридан-тўғри мундиалга йўл олса, еттинчи жамоа саралаш баҳсларида омадини синаб, йўлланма олишга ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА 2026 йилги ЖЧдан иштирокчилар сонини 48 тагача оширади.