ЖЧ–2018 саралаши. КОНМЕБОЛ. Аргентина 5-ўринга тушиб кетди, Колумбия 2-поғонада

 

ЖЧ-2018 турнирига Жанубий Америка минтақасидан саралаш босқичи 14-тур учрашувлари якунига етди.

Бразилия терма жамоаси Парагвайни 3:0 ҳисобида мағлуб қилган бўлса, Аргентина кутилмаганда Мессисиз Боливияга 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди

Шунингдек, Колумбия терма жамоаси сафарда Эквадорни (2:0) ютди ва бунинг эвазига гуруҳда 2-ўринга чиқиб олди. Перуга имкониятни бой берган (1:2) Уругвай 3-ўринга пастлади.

Қуйида жамоаларнинг гуруҳдаги вазияти билан танишиб олишингиз мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!