ЖЧ–2018 саралаши. Ўзбекистон – Жанубий Корея учрашуви сингапурлик ҳакамларга топширилди

 

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Осиё минтақасидан ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 10-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Жанубий Корея ўйинига расмийларни тайинлади, дея маълум қилмоқда ЎФФ матбуот хизмати. 

Сингапурлик Муҳаммад Тақи ал-Жаафари бин Жаҳари учрашув бош ҳаками бўлиб ишлайди. Унга қанотларда ҳамюртлари Тзу Лианг Ли ва Мин Киат Ронни Ко ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини Ху Чуан Фу бажаради.

Ҳакамлар назоратчиси этиб баҳрайнлик Жасим Муҳаммад Маҳмуд Абдулкарим тайинланди. Учрашув комиссари – Салмон Муҳаммад Намшан (Саудия Арабистони).

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ўйин 5 сентябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 20:00 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 10-турнинг барча учрашувлари бир вақтда бошланади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи 8-туридан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Жанубий Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!