ЖЧ–2018 саралашидаги рақиб – Сурия терма жамоаси Уммон билан ўйнайди

 

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳидаги рақиби – Сурия терма жамоаси Уммонга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Жамоалар ўртасидаги учрашув 2 июнь куни Уммон пойтахти Мускат шаҳрида бўлиб ўтади. Аввалроқ миллий терма жамоанинг гуруҳдаги яна бир рақиби – Эрон термаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Черногорияга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиши ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, 13 очко жамғарган Жанубий Корея иккинчи поғонада бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси 12 очко билан учинчи ўринни банд қилган. 4–6 ўринларни мос равишда Сурия (8 очко), Хитой (5 очко) ва Қатар термалари эгаллаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!