Ж.Корея бош мураббийи Эрон ва Ўзбекистонга қарши икки нафар жароҳатланган футболчини чақирди

 

Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Шин Тэ Йонг ЖЧ–2018 саралаш босқичидан ўрин олган сўнгги икки ўйин учун 26 футболчидан иборат таркибни эълон қилди.

Кореялик мутахассис жароҳатидан тўлиқ тикланганига қарамай “Тоттенхэм” аъзоси Сон Хён Мин ва “Суонси” ярим ҳимоячиси Ки Сон Ённи терма жамоага жалб қилди.

Дарвозабонлар: Ким Жин Хюн (“Серезо Осака”, Япония), Ким Сеунг Гю (“Виссел Кобе”, Япония), Чо Хюн Ву (“Тэгу”);

Ҳимоячилар: Ким Ки Хи (“Шанхай Шеньхуа”, Хитой), Ким Жу Юнг (“Хэбей Чайна”, Хитой), Ким Юнг Квон (“Гуанчжоу Эвергранд”, Хитой), Ким Мин Жэ (“Чонбук Моторс”), Ким Мин Ву (“Сувон Самсунг”), Ким Жин Су (“Чонбук Моторс”), Ко Ян Хан (“Сеул”), Чои Чул Сун (“Чонбук Моторс”);

Ярим ҳимоячилар: Ки Сон Ён (“Суонси”, Англия), Сон Хён Мин (“Тоттенхэм”, Англия), Ли Кун Хо (“Гангвон”), Ку Жа Чол (“Аугсбург”, Германия), Ём Ки Хун (“Сувон Самсунг”), Нам Таэ Хе (Ал-Духаил”, Қатар), Жанг Хюн Су (“Токио”, Япония), Ли Жэ Сунг (“Чонбук Моторс”), Жунг Ву Йонг (“Чонгкинг Лифан”, Хитой), Ким Бо Кюнг (“Кашива Рейсол”, Япония), Квонг Кюнг Вон (“Тианжин Куанжиан”), Квонг Чанг Хун (“Дижон”, Франция);

Ҳужумчилар: Ли Донг Гук (“Чонбук Моторс”), Ким Шин Вук (“Чонбук Моторс”), Хванг Хи Чан (“Ред Булл Зальцбург”, Австрия).

Шин Тэ Йонг бўлажак ўйинлар олдидан яхши тайёргарлик кўрилаётганини ва барчадан, ҳатто майдонга тушмайдиган футболчилардан бор эътиборни қолган икки ўйинга қаратишни талаб қилаётганини айтди.

“Термага чақирилган 26 футболчининг барчаси саралаш босқичи якунига қадар бир бутун бўлади. Жанубий Корея термасининг тақдири қолган икки ўйинга боғлиқ. Ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга соламиз”, – деди Шин Тэ Йонг.

Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи, шунингдек, жароҳати бор Сон Хён Мин ва Ки Сон Ён ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

“Ки Сон Ён ўйнай олмаса ҳам унга сардорлик боғичини бергим келяпти. Ки миллий термамиз учун муҳим аҳамиятга эга футболчилардан бири. Сон Хён Мин “Тоттенхэм” мағлулотларига қайтди. Уни терма ихтиёрига эрта чақира олмаймиз, унинг тиббий ҳолатини яна кўздан кечирамиз. Менинг фикримча, у саралаш босқичи ўйинлари учун етарлига тикланди”, – деди кореялик мутахассис.

Маълумот учун, Жанубий Корея терма жамоаси 31 август куни ўз майдонида Эронга қарши баҳс олиб борса, 5 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон термаси билан куч синашади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!