Жаҳон чемпиони Нурсултон Рўзибоев ёхуд WEF Global 9 турнирида ўзбек спортчиларининг натижалари билан танишинг

Хабарингиз бор, кеча Бишкек шаҳрида WEF Global 9 турнири доирасида 18 та жанг ўтказилди.

Мазкур қарама-қаршиликларда Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Кореядан ташриф буюрган жанглар ўзаро беллашишди.

Бунда спортчилар рейтинг жанглари билан биргалик чемпионлик тақнашувлари ҳам ўтказилди.

Чемпионлик жангларидан бирида энг енгил вазн тоифасида қирғизистонлик Аирет Бекишев (7-0-0) қозоғистонлик Рустам Сайдулаевни (6-2-0) иккинчи раундда мағлуб этиб, жаҳон чемпионига айланди.

Ҳамюртимиз иштирокидаги чемпионлик жангида Нурсултан Рўзибоев (14-3-0) Алманбет Нуралиевни (5-1-0) биринчи раунднинг учинчи дақиқасида мағлуб этди ва жаҳон чемпионига айланди.

Яна бир чемпионлик жангида қирғизистонлик Азиз Сатиболдиев қозоғистонлик Кенжебек Даулетни биринчи раундда техник нокаутга учратди ва енгил вазнда тенгсиз деб топилди.

Ўзбек жангчилари орасида 66 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Шоҳжахон Абдулҳамидов қизиқарли ва муросасиз беллашувда очколар бўйича мезбонлар вакили Килич Садридиновга имкониятни бой берди.

77 кг вазнда ҳамюртимиз Шахзод Собиров қирғизистонлик Манас Темирбековни биринчи раунднинг иккинчи дақиқасида таслим қилди.

Шунингдек, Нурсултан Ирисбай уулу (Қирғизистон) ҳамда ўзбекистонлик Шерзод Ғаниев (77 кг) ўртасидаги жангда ғолиб номи аниқланмади ва дуранг қайд этилди.

Оғир вазн тоифасида (93 кг) иштирок этган ўзбекистонлик Мурод Хонтўраев Қозоғистон вакили Асланбек Хасиков қарши жанг қилиб, муддатидан олдин ғалабага эришди. Ҳамюртимизга бу натижани қайд этиш учун атиги 45 сония кифоя қилди, холос.

Қадрли ўқувчилар! Бугун ушбу жанглар шоуси Тошкентда давом этади. “Бунёдкор” стадиони мезбонлик қилаётган Asian Fight-2017” мусобақасида яна 8 нафар жангчимиз рингга чиқади. Ўзбек спорти тарихидаги энг шов-шувли воқеаларни ўтказиб юборманг ва уларни қўллаб-қувватланг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!