Жаҳон чемпионати Обамеянгсиз ўтадиган бўлди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳамда Габон терма жамоаси ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг келгуси йил Россия яшил майдонларида ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этмайдиган бўлди.

Гап шундаки, Габон терма жамоаси кеча ЖЧ-2018 саралаши доирасида Марокашга қарши баҳсда 3:0 ҳисобида мағлуб бўлди ва мундиалга чиқиш имкониятларини йўқотди.

Марокаш эса ушбу ғалабадан сўнг жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун жуда яхши имкониятга эга бўлди. Энди уларни кейинги турда Кот-д’Ивуар билан бўладиган баҳсда дуранг натижа ҳам қаноатлантиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!