Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи полвонларимиз номи маълум бўлди

21-26 август кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида спорт курашлари бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли турнирда дунёнинг 100дан ортиқ мамлакатидан ташриф буюрган энг кучли полвонлар иштирок этади.

Хусусан, 18 август куни юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз вакиллари Камил Фаткулин ва Равшан Рўзиқулов мураббийлигида қуйидаги таркиб билан Парижга йўл олади: Феруз Тўхтаев (59 кг), Элмурат Тасмурадов (66 кг), Арам Варданян (71 кг), Рустам Ассакалов (98 кг) ва Мўмин Абдуллаев (130 кг).  

Шунингдек, 21 август куни Олим Хикматов ва Александр Недорезов мураббийлигидаги эркин курашчиларимиз қуйидаги таркиб билан нуфузли мусобақада иштирок этиши кутилмоқда: Нодиржон Сафаров (57 кг), Ихтиёр Наврузов (70 кг), Бекзод Абдураҳмонов (74 кг), Умиджон Исманов (86 кг), Магомед Ибрагимов (97 кг) ва Давид Модзманашвили (125 кг).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!