Жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов боксдан футзалга ўтди (фото)

  • 25 октябрь, 2017, 11:28
  • 0
  • Бокс

 

Бокс бўйича Рио олимпиадаси совриндори ва амалдаги жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов ҳақиқий футбол ишқибози ҳисобланади. Унинг катта ринглардаги ғалабаларини “Реал” футболчиси Криштиану Роналду усулида нишонлашини ҳамма яхши билади. Ҳатто Криштиану Роналдунинг ўзи ҳам бундан хабардор бўлса керак.

Энди яна бир янгилик. Шаҳрам Ғиёсов футзал билан жиддий шуғулланмоқда. Машҳур спортчимиз Тошкентнинг “Ардус” жамоаси таркибида машғулотларда қатнашмоқда.

Шаҳрамнинг ҳаёти ва фаолиятига доир энг сара янгиликларни таниқли спортчи журналисти Малика Муродованинг муаллифлик кўрсатуви – “Юлдузли оқшом”да билиб олишингиз мумкин. Кўрсатувнинг Шаҳрам Ғиёсовга бағишланган сони 29 октябрь – якшанба куни соат 20:55 да “Спорт” телеканали орқали эфирга узатилади.    

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!