Жаҳон чемпиони ғалабасини Болтга бағишлади

9 август, 17:30 303

Жаҳон чемпиони ғалабасини Болтга бағишлади

Енгил атлетика бўйича ямайка терма жамоаси аъзоси  Омар Маклауд Лондонда ўтказилаётган Жаҳон чемпионатида 110 метрга тўсиқлар оша югуриш баҳсда қозонган ғалабасини ҳамюрти Усейн Болтга бағишлашини маълум қилди.

– Бу ақлга сиғмайди, бу менинг вақтим. Онам трибунадан кузатиб турган вақтда ғалаба қозонишим шарт эди. Мен бу ғалабамни уларга бағишлайман.

 Мен ушбу мусобақада юртим байроғини баланд кўтармоқчи эдим. Усейн Болт ҳамон афсоналигича қолаверади. Бу ғалабам унга ҳам бағишланади.

У ямайка спортини қолдираётган авлод унинг туҳфасини юксак қадрлайди. Бу қандайдир ҳақиқат. Бошида босим жуда юқори бўлганди. Мен эса ҳаммасини ижобий уддаладим, – дейди Маклауд Британия нашрларига берган интервьюсида