Жаҳон кубогида дзюдочиларимиз қандай “сюрприз " қилишмоқчи?

 

Тошкент шаҳридаги «Универсал» спорт саройида илк маротаба паралимпия дзюдоси бўйича 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Паралимпия ўйинларига рейтинг очколарини берадиган Осиё ва Океания чемпионатининг яккалик бахслари якунланди.

Дзюдо бўйича Ўзбекистон паралимпияда терма жамоасиниг бош мураббийи Шуҳрат Тўраевнинг мусобақа ҳақидаги фикрлари ўртоқлашдик.

- Ушбу мусобақани Ўзбекистонда биринчи маротаба ўтказилишига қарамай дзюдочиларимиз яхши натижалар кўрсатишди. Қизларимизнинг жамоаси 5 та олтин олган бўлса, ўғил болалар жамоаси 3 та олтинга эга бўлишди. Ўзбекистонда яна бир шундай нуфузли октябр ойида бўлиб ўтадиган жаҳон кубогини ўтказишни режалаштирганмиз. Ўшанда ҳам дзюдочиларимиз бундан яхши натижалар кўрсатишади.

Шунингдек, бош мураббий чемпионатга тайёргарлик ҳамда спортчиларимиз кўрсатган натижалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

- Биз ушбу мусобақа ўйинларига 2017 йилнинг январь ойидан тайёргарликни бошлаган эдик. Ушбу мусобақа Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётгани учун бошқа мамлакатларнинг олдида яхши натижаларни кўрсатишимиз шарт эди. Спортчиларимиз ишончни оқлашди. Яхши натижалар билан Ўзбекистон байроғини юқори кўтаришди. Жамоада ёш паралимпиадачиларимиз билан бирга энди биринчи бор қатнашаётган дзюдочиларимиз ҳам бор. Улар биринчи қатнашаётган бўлишларига қарамай яхши натижалар кўрсатиб 2 3 ўринни олишди. Айниқса -48 кг, -57 кг, -70 кг вазн тоифасида 1 марта татамига чиққан қизларимиз 1 ўринни олишди. Бундан жуда хурсандман. Кейинги мусобақаларда ҳам ана шундай яхши натижалар кўрсатишади деб умид қиламан. Жаҳон кубогига тайёргарликни кейинги ҳафтадан бошлаймиз ва октябргача узлуксиз давом эттирамиз.

Бундан ташқари суҳбатдошимиз жаҳон кубогидаги рақибларимиз ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Жаҳон кубогида рақибларимиз Россия мамлакатидан келадиган дзюдочиларимиз бўлиши кутилмоқда. Бундан ташқари жаҳон кубогида қатнашадиган Мексика, Аргентина ҳамда Англия давлатлари ҳам кучли. Биргина Мексика давлатларида -70 кг, -81 кг вазн тоифасидаги қизлар жамоасида паралимпияда ўйинларида ғолиб бўлган спортчилар бор. Жаҳон кубоги Тошкентда бўлади. Бунга муносиб тайёргарлик кўрилади,- дейди бош мураббий.

Шаҳзода Абдуллаева суҳбатлашди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!