Жаҳон рекордчиси Оксана Чусовитина яна оламни ҳайратга солди

2 декабрь, 00:59 2138

Жаҳон рекордчиси Оксана Чусовитина яна оламни ҳайратга солди

 
Олимпия ўйинларида энг кўп қатнашган гимнастикачи сифатида жаҳон рекордчиси бўлган ҳамюртимиз Оксана Чусовитина ҳали ҳамон таяниб сакрашда тенгсиз эканини намойиш этиб келмоқда.
 
Мексикада спорт гимнастикаси бўйича ўтказилган "ABIERTO MEXICANO DE GIMNASIA - 2016" анъанавий халқаро турнирида Ўзбекистон, Бразилия, Германия, Испания, Италия, Колумбия, Мексика, Руминия , Украина ва Япониядан келган моҳир гимнастикачилар ғолиблик учун куч синашди.
 
Ушбу мусобақада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Оксана Чусовитина таяниб сакраш баҳсларида барча рақибларини ортга қолдириб, мусобақа ғолиби бўлди. Кейинги ўринлар германиялик Ангелина Кисла ва мексикалик Мириана Алмеидага насиб қилди.
 
 
Оксана Чусовитина кўпкураш беллашувларида учинчи ўринни эгаллаб, бронза медалга сазовор бўлди.
 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.