Жаҳонга машҳур мураббий "Пахтакор" машғулотига келди

 

Жаҳонга машҳур мутахассис Бора Милутинович "Пахтакор"нинг Дохадаги машғулотига ташриф буюрди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

73 ёшли сербиялик мутахассис мураббийлик фаолияти мобайнида кетма-кет 5 жаҳон чемпионатига 5 терма жамоани бошлаб боргани билан танилган. У Мексика, Коста-Рика, АҚШ, Нигерия ва Хитой терма жамоаларини мундиал финал босқичига олиб борган.

Машғулотни кузатиш учун келган Милутинович мураббийлар штаби аъзолари билан мулоқотда бўлиб, улар билан фикр алмашди. Шота Арвеладзе, Ласло Ямбор ва ҳимоячи Марко Симич билан суҳбатда Милутинович турли масалаларни муҳокама қилди.

Жаҳонга "Буюк Бора" номи билан танилган мутахассис яқинлашиб келаётган учрашувда "Пахтакор"га омад тилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!