Жаҳонгир Усмонов ОФК йиғилишида иштирок этди

Шу йилнинг 20-30 июль кунлари Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида футзал бўйича 2017 йилги клублар ўртасидаги Осиё чемпионати беллашувлари бўлиб ўтди.

ОФК Футзал ва Соҳил футболи Қўмитаси ҳар бир йирик мусобақа вақтида ўз йиғилишини ўтказади. Хошиминда ўтган бу сафарги йиғилишда Ўзбекистон футзал Ассоциацияси вице-президенти Жаҳонгир Усмонов ҳам иштирок этди. Унда футзал ва соҳил футболига оид масалалар кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Усмонов ОФК Футзал ва Соҳил футболи Қўмитаси аъзоси ҳисобланади.

Манба: ЎФА матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!