Жаҳоннинг 3-ракеткаси Цинциннатидаги турнирни тарк этди

17 август, 13:17 283

Жаҳоннинг 3-ракеткаси Цинциннатидаги турнирни тарк этди

 

Айни кунларда АҚШнинг Цинциннати шаҳрида “WТА Premiership 5” туркимига кирувчи аёллар ўртасидаги турнир давом  этмоқда.

Мукофот жамғармаси 2 536 154 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирда кеча учинчи даврада ўйнайдиган теннисчилар номи ма`лум бўлди.

Иккинчи даврада бир қатор кутилмаган натижалар ҳам рўй берди. Жумладан, жаҳоннинг 3-ракеткаси Анжелик Кербер WТА рейтингида 39-поғонада кетаётган Екатерина Макаровага мағлуб бўлди.

Жаҳоннинг 9-ракеткаси Винус Уильямс эса WТА рейтингида ўзидан 40 ўрин паста кетаётган рақибига мағлуб бўлди ва турнирдаги юришини якунлади.

Қуйида иккинчи даврада қайд этилган натижалар билан таништирамиз.

Светлана Кузнецова (Россия) – Юлия Путинцева (Қозоғистон) 6:3 6:4 

Каролин Возняцки (Дания) – Елена Веснина (Россия) 6:2 6:4

Мэдисон Киз (АҚШ) – Дарья Касаткина (Россия) 6:2 6:1

Екатерина Макарова (Россия) – Анжелик Кербер (Германия) 6:4 1:6 7:6

Каролина Плишкова (Чехия) – Наталья Вихлянцева (Россия) 6:2 6:3

Симона Халеп (Руминия) – Тэйлор Таунсенд (АҚШ) 6:4 6:1

Гарбинье Мугуруса (Испания) – Беатрис Хаддад Майя (Бразилия) 6:2 6:0

Элина Свитолина (Украина) – Леся Цуренко (Украина) 6:1 6:4

Йоханна Конта (Буюк Британия) – Кики Бертенс (Голландия) 6:3 6:3

Эшли Барти (Австралия) – Винус Уильямс (АҚШ) 6:3 2:6 6:2

Доминика Цибулкова (Словакия) – Ализе Корне (Франция) 6:1 6:4

Слоун Стивенс (АҚШ) – Петра Квитова (Чехия) 6:2 6:3

Анастасия Севастова (Латвия) – Роберта Винчи (Италия) 6:2 7:5 

Камила Джорджи (Италия) – Дарья Гаврилова (Австралия) 7:6 5:7 6:3

Карла Суарес-Наварро (Испания) – Александра Крунич (Сербия) 6:2 6:2

Юлия Гергес (Германия) – Франсуаза Абанда (Канада) 6:4 6:4