“Жажжи шунқорчалар” футбол сирларини ўзлаштирмоқда

 

Қўқон футболи истеъдодларга бой эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Ўзбекистон футболи ватани саналадиган ушбу шаҳар ҳар доим ўзининг машҳур футболчилари билан мақнатиб келган.

Сўнгги йилларда “Қўқон-1912” жамоаси болалар футболига катта эътибор қаратиб келмоқда. Бунинг натижасида клуб ўз сафини иқтидорли ўйинчилар билан бойитиб бормоқда.

Айни дамда асосий таркибда бир нечта Қўқон футболи тарбияланувчилари тўп суришмоқда. Узоқ йиллик режалар асосида иш олиб бораётган қўқонликлар бундан бир неча йил олдин “Жажжи шунқорчалар” гуруҳини ташкил этганди. Бугунги кунга келиб, “Жажжи шунқорчалар” мураббий Муроджон Султонов қўли остида машғулотларни олиб боришмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!