Жалолиддин Машарипов: Кичик хатолар эвазига гол ўтказиб юбордик

11 апрель, 18:00 319

Жалолиддин Машарипов: Кичик хатолар эвазига гол ўтказиб юбордик

 

 

Бир неча дақиқа олдин ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичи 4-тур ўйинларидан ўрин олган “Локомотив” – “Истиқлол” учрашуви бўлиб ўтди. Унда “темирйўлчилар” Тошкентда сўнгги дақиқалар ўтиб бораётганда ўз дарвозаларидан гол ўтказиб юборишди ва ғалабани қўлдан чиқаришди.

Беллашувдан сўнг “Локомотив” футболчиси Жалолиддин Машарипов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин анча ҳужумкор руҳда ўтди деб ўйлайман. Биринчи таймда гол урдик. Аммо сўнгги дақиқаларда ўз дарвозамиз даҳлсизлигини сақлай олмадик. Ютказаётган жамоа албатта, олдинга ўтиши аниқ. Қолаверса, биз учрашув давомида хатоларга йўқ қўйдик. Шунинг учун улар бизнинг хатоларимиз эвазига гол уришди, - дейди Машарипов.