Жалолиддин Машарипов "Локомотив“нинг Анталиядадаги машғулотларига бориб қўшилди

 

Янги мавсумга тайёргарликни Анталияда давом эттираётган «Локомотив» эртага, 3 февраль куни ўзининг дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказади. Шу боис бугунги машғулот фақат кечки пайт ўтказилди ва бир ярим соат давом этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Машғулот одатга кўра чигалёзди машқларни бажариш билан бошланди. Кейин эса тўп билан ишлашга ўтилди. Дарвозабонларни Пётр Гизимчук шуғуллантирган бўлса, футболчилар билан Андрей Микляев ва Мирко Йеличич ишлашди.
 


Бугунги машғулотга «Локомотив»нинг янги футболчиси Жалолиддин Машарипов ҳам келиб қўшилди. Жамоанинг янги вакилини барча илиқ қарши олди. Машарипов Анталияга бугун етиб келгани боис дам алоҳида, дам бутун жамоа билан шуғулланди. Унга мураббийлар шундай кўрсатма беришди.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!