Жалолиддин Ўктамов чемпионлик сари яна бир қадам ташлади

  • 19 апрель, 2018, 13:32
  • 0
  • Бокс

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида профессионал бокс бўйича ўтказилган нуфузли мусобақада иштирок этган Жалолиддин Ўктамов (3-0-0-Ко2) навбатдаги жангини ўтказди.

Енгил вазн тоифасидаги баҳсда Жалолиддин россиялик Денис Хаматовни (1-1-0) тўрт раундда очколар бўйича йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.

"Профессионал боксда оддий жанглар бўлмайди. Денисга қарши баҳс кескин ва муросасиз тарзда ўтди. Бироқ мен унда ғалаба қозондим. Бу натижамдан хурсандман ва мен бу билан тўхталиб қолмайман. Мақсадим - ўз вазн тоифамда чемпион бўлишдир", - дейди Жалолиддин Ўктамов Sports.uz интернет порталига берган интервьюсида.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!