Жамоани футболчи тарк этса, клуб раҳбари айбдорми?

Шу кунларда ОАВда “Насаф” футбол клуби раҳбариятини танқид остига олган “Ким айбдор?” мақоласи чоп этилди. Мақола муаллифи, бу сафар “Насаф”ни тарк этган ўйинчилар учун клуб раҳбариятини айблади.

Аслида шундайми?

“Насаф” футбол клубининг эришаётган ютуқларини санаб ўтирмаймиз. Бу ҳаммага маълум. Бу ютуқлар албатта мақолада тилга олинган клуб бош менеджери Ш.С.Ярулин бошчилигидаги бутун жамоа қўлга киритаётгани ҳам ҳеч кимга сир эмас.

Аслида клуб раҳбариятининг фаолияти, фақат трансферлар билан шуғулланиш ҳам эмас. Бундан ташқари ҳам маъсулиятли ишлар жуда кўп. Супер лигада иштирок этадиган клублар орасида, “Насаф” энг катта инфратузилмага эгалиги ҳам маълум. Бундай катта клубни бошқариш учун ҳам раҳбардан катта куч ва ирода талаб этади.

Аслида футболчининг жамоадан жамоага кўчиб ўтиши оддий ҳол. Футболчи ҳам одам, баъзан кўпроқ пул топишни хохлайди ёки ўзига қулайроқ жамоада (оилавий шароитларини ҳисобга олиб) ва яна ўзи яхши кўрган жамоада ўйнашни хохлайди.

Нима? “Насаф”га янги футболчилар келса, улар ўйнаган клуб раҳбари айбдор бўладими? Асло йўқ.

Ҳар йили “Насаф”ни бир қатор етакчи футболчилар тарк этишади. Ўзингизга маълум, бу билан жамоа кучсизланиб қолаётгани ёки пастга шўнғигани ҳам йўқ.

Яъни, фожеа рўй бергани йўқ. Аввал «Насаф»дан футболчилар кетганда, муаллиф  жамоа бош мураббийини танқид қилар эди. Бу сафар клуб раҳбариятини айбдор қилаяпти. Бу жонкуярликми? Ёки аламзадаликми? Саволга жавоб ўзингиздан.

Футболчилар клуб раҳбариятини ёки мураббийнинг шахсий мулки эмас. Футболчи ўз тақдирини ўзи белгилайди – бу унинг ҳуқуқи. Баъзан кетмоқчи бўлган футболчи, раҳбарият олдига клуб имкониятидан юқори шартлар қўяди. Бундай ҳолатларда албатта клуб бюджети ёки имконияти ҳисобга олинади. Чунки клубга ажратилаётган маблағни ҳам ҳисоб-китоби бор. Мақолада,  шу тартибга амал қилаётган раҳбарият, айбдор қилиб кўрсатилмоқда.

Муаллиф аввал ҳам “Насаф”ни бир қатор футболчилар тарк этганда, жар солди. Нима эмиш, “Насаф” бу йўқотишлар билан кучсизланиб қолармиш. Аммо доимо тескариси бўлиб чиқаверади. Чунки, клубда бундай ҳолларда тўғри ечим топа оладиган раҳбарият ишламоқда. Бундан кейин ҳам шундай бўлишига ишонамиз.

Муаллиф мақолани холисона ёзса, мақсадга мувофиқ бўлармиди?..

 

"Насаф" ФК матбуот котиби Ренат Эрназаров.

Манба: Voha.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!