Жамол "Ньюкасл" билан шартномасини узайтирди

Англиянинг “Ньюкасл” клуби сардори Жамол Ласселс “қарғалар” билан амалдаги шартномасини узайтирди.

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича 23 ёшли англиялик футболчи 2023 йилга қадар тузилган шартномага имзо чекди.

Маълумот учун, Ласселс жорий мавсум АПЛда жами 7та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!