Жамолиддин Убайдуллаев “Навбаҳор”га қарши ўйинда “Машъал”га ёрдам бера олмайди

4 апрель,2017, 11:37 472

Жамолиддин Убайдуллаев “Навбаҳор”га қарши ўйинда “Машъал”га ёрдам бера олмайди

 

Муборакда  "Пахтакор" билан бўлиб ўтган драматик учрашувдан сўнг қисқа таътилга чиққан “Машъал” футболчилари кечадан Тошкентда йиғинни бошлади.

"Навбаҳор"га қарши бўлиб ўтадиган учрашувга тайёргарлик Тошкентда олиб борилмоқда.

7 апрель  (жума) куни бўладиган мазкур баҳсда муборакликларга Жамолиддин Убайдуллаев жароҳати туфайли ёрдам бера олмайди. Таркибда бошқа жароҳатланган ва йўқотишлар йўқ.