Жамшид Искандеров умумий гуруҳ машғулотларига қайтди

16 июль, 14:44 466

Жамшид Искандеров умумий гуруҳ машғулотларига қайтди

 

"Пахтакор" жамоаси иккинчи даврага тайёргарликни давом эттирмоқда. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

Кеча "Жар" стадионида ўтган машғулотларда ярим ҳимоячи Жамшид Искандеров умумий гуруҳга қайтди. Бунгача у Ласло Ямбор билан алоҳида шуғулланиб келганди. Назорат учрашувида енгил лат еган Гиди Канюк жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий билан шуғулланди.

"Пахтакор" бугун "НБУ Осиё"га қарши "Пахтакор" стадионида назорат беллашувида майдонга тушади. Ўйин 19:00да бошланади.