Жамшид Маруфов cпорт курашлари бўйича жаҳон чемпионига айланди

Хорватия пойтахи Загреб шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда, дея маълум қилади МОҚ матбуот хизмати. 

Эркин кураш бўйича беллашувларда -55кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Жамшид Маруфов дастлаб Исроил (10:0), кейин Арманистон (соф ғалаба), Россия (10:0) ва Италия (5:4) мамлакатларидан ташриф буюрган рақибларини мағлуб этиб финалга йўл олди.

Ҳал қилувчи жангда Жамшид Маруфов япониялик Хайято Фужитага қарши кураш олиб борди ва рақибидан 4:3 ҳисобида устун келди. Ушбу ғалаба ёш полвонимизга жаҳон чемпионатининг олтин медалини тақдим этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!