Жамшид Саидов ва Тачмурад Агамуродов бухоролик мухлислар билан хайрлашди

 

Хабарингиз бор, кеча “Бухоро”да мураббийлар штаби ўзгарди. Жамоага устозлик қилаётган Жамшид Саидов ва муслаҳатчи мураббий Тачмурад Агамуродов ўз лавозимларидан озод этилганди.

Бизга маълум бўлишича, ушбу икки мутахассис бухоролик мухлислар билан хайрлашишган. Жамшид Саидов ва Тачмурад Агамуродов “Бухоро” клуби мухлисларига уларни қўллаб турганликлари учун ўз миннатдорчиликларини билдириб жамоанинг кейинги фаолиятига омад тилашди.

Ўз навбатида, ишқибозлар ҳам уларга жамоанинг риқожига қўшган ҳиссалари учун ташаккур исҳор қилишди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу икки мураббий Бухоро футболи тарихида клубни биринчи марта олий лигада тўртинчи ўринга олиб чиқишди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!