Жамшидбек Нажмиддинов чемпионлик камарини қўлга киритди

1674

Жамшидбек Нажмиддинов чемпионлик камарини қўлга киритди

Боксчимиз Жамшидбек Нажмиддинов (15-1-0, КО10) профессионал рингдаги ўзининг навбатдаги жангини 30 декабр куни Қозоғистоннинг Алма Ата шаҳрида ўтказди.

Ушбу жангда тажрибали боксчимизга индонезиялик Херо Тито (Hero Tito) (37-12-2, КО8) рақиблик қилди. Қизиқарли кечган жангда ҳамюртимиз ғолиб чиқди.

Шундай қилиб жанг ғолиби WFA (World Fighting Assotiation) версияси бўйича жаҳон чемпионлиги ва камарини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Жамшид Нажмиддинов сўнгги марта 18 ноябр куни рингга кўтарилиб, Мансур Абдумаматовни техник нокаутга учратган эди.