Жанлуижи Буффон: Жавоб учрашувида кўришгунча

Хабарингиз бор, айни пайтда Европа қитъасида ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритиш учун кураш олиб бораётган терма жамоалар ўзаро плей-офф учрашувларини ўтказишмоқда.

Кеча Швеция терма жамоаси ўз майдонида Италияни қабул қилди. Ўйин эса якунда майдон эгаларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. беллашувдан сўнг меҳмонлар дарвозабони Жанлуижи Буффон ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биз дастлабки баҳсда мағлуб бўлдик. Ҳали жавоб ўйини бор. Аммо биз гол ура олмадик. Бу ҳисоб қалтис. Лекин барчасини ўз майдонимизда ҳал қилишга ҳаракат қиламиз. Ҳуллас, жавоб учрашувида кўришгунча, - дейди Буффон.

Энди италияликлар 14 ноябрь куни бўлиб ўтадиган плей-оффнинг жавоб баҳсида швецияликларни камида 2та тўп фарқига мағлубиятга учратишлари шарт.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!