Жанубий Корея Футбол Ассоциацияси Ули Штиликени ишдан бўшатди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан 2018 йилги Жаҳон Чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб бораётган Жанубий Корея терма жамоаси мураббийлар штабида жиддий ўзгариш юз берди.

Сабаби, Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари доирасида кечагина Қатарга мағлуб бўлган Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийсиз қолди.

Доҳадаги баҳсда гуруҳ “аутсайдери”га имконият бой бериб қўйган кореяликлар устози Ули Штилике истеъфога чиқарилди..

62 ёшли германиялик мураббий 2014 йил 8 сентябрьдан буён Жанубий Корея бош мураббийи сифатида ишлаб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!