Жанубий Корея терма жамоаси Тошкентга эртароқ етиб келади

17 июль,2017, 14:04 1481

Жанубий Корея терма жамоаси Тошкентга эртароқ етиб келади

Жанубий Корея терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги сўнгги ўйинни ўтказиш учун Тошкент шаҳрига белгиланган кундан аввалроқ етиб келишни режа қилмоқда.

Маълум бўлишича, жанубий кореяликлар пойтахтимизга 3 сентябрь куни ташриф буюришлари кўзда тутилган эди. Бироқ ушбу баҳсга янада яхшироқ тайёргарлик кўриш ҳамда юртимиз об-ҳавосига кўникиб олиш мақсадида рақибларимиз пойтахтимизга 1 сентябрь куни етиб келишади.

Қўшимча қилинишича, яқиндагина мураббий этиб тайинланган Шин Тэ Йонг 21 август куни Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги сўнгги икки ўйин – Эрон ва Ўзбекистонга қарши учрашувлар учун якуний таркибини эълон қилади. Агар Жанубий Корея терма жамоаси ушбу баҳсларда ғалаба қозонса, кетма-кет тўққизинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.

Маълумот ўрнида, кореяликлар 8 та ўйиндан кейин 13 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 3-ўриндаги Ўзбекистондан 1 очко олдинда бормоқда.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.