Жанубий Корея терма жамоаси таркибида жиддий йўқотиш юз берди

Жанубий Корея терма жамоасининг муҳим футболчиларидан бири Ку Жа Чоль жароҳати сабаб Германиядан ўз юртига қайтиб кетди.

28 ёшли ярим ҳимоячи Бундеслиганинг 29 туридан ўрин олган "Аугсбург" – "Кёльн" баҳсида тиззасидан жароҳат олган. Докторларнинг тиббий хулосаларига кўра, футболчи учун бу йилги мавсум ўз ниҳоясига етди ва бу жароҳатни бартараф этиш учун энг камида 6 ҳафта талаб этилади.

Жароҳат сабаб ўз ватанига қайтган Ку Жа Чоль зудлик билан даволаниш муолажаларини бошлаб юборди ва миллий терма жамоасининг Қатарга қарши ўйинигача жароҳатдан фориғ бўлишни мақсад қилган. Бироқ унинг қатарликларга қарши баҳсда майдонга тушиши катта сўроқ остида турибди.

Ули Штилике мураббийлиги остидаги Жанубий Корея терма жамоаси 13 июнь куни Доҳада Қатар вакиллари билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!