Жанубий Кореяни мағлуб этган Қатар жазоланиши мумкин

Жанубий Кореяни ўз уйида мағлуб этиб (3-2), ўзбек футбол мухлисларининг олқишларига сазовор бўлган Қатар терма жамоаси жазоланиши мумкин.

Сешанба оқшомида Доҳадаги Жассим Бин Ҳамад стадионида ўтган учрашувда зафар қучган қатарликлар араб давлатлари ўртасида бўлиб ўтаётган сиёсий низога муносабат билдиришди.

Гап шундаки, ўйиндан аввалги машғулотларда қатарликлар мамлакат амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ал-Танининг расми туширилган футболкаларни кийиб олган ҳолда, терроризмни молиялаштиришда айбланаётган Қатар давлатини қўллаб қувватлашган.

Шунингдек, 25 дақиқада Жанубий Корея дарвозасини ишғол этган Ҳасан ал-Ҳайдос ҳам ушбу футболкани кўтарганча ўз голини нишонлаган.

ФИФА регламентига кўра, Жаҳон чемпионати саралаш доирасида иштирокчи мамлакат аъзолари ўйиндан аввалги матбуот анжуманларида ва машғулотларда, ўйин давомида, ва ўйиндан кейинги тадбирларда сиёсий ва диний шиорлар ёки шунга ўхшаш расмлар туширилган кийимларни кийиши ёки футбол анжомларидан фойдаланиш тақиқланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!