Жардим "Барселона" бош мураббийлигига асосий номзод

"Монако" бош мураббийи Леонарду Жардим Испаниянинг "Барселона" жамоаси бош мураббийи бўдиш учун асосий номзодлардан бири бўлиши кутилмоқда, дея A Bola нашри хабар бермоқда.

42 ёшли португалиялик бош мураббийга яна "Арсенал" ва "Интер" жамоалари ҳам таклиф билан чиқишни ўйлаб туришибди.

Жардим қўли остида "Монако" Европа Чемпионлар лигаси ярим финалига етиб келишга муваффақ бўлди. Яна жамоа Франция чемпионатида карвонбошилик қилмоқда. 

"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике мавсум якунланганидан сўнг жамоани тарк этишини маълум қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!