Жарима зарбалари устасига иш таклиф этишди

31 май,2017, 14:06 270

Жарима зарбалари устасига иш таклиф этишди

Жарима зарбаларининг устаси бўлган бразилиялик Жуниньога “Лион” клуби президенти Жан-Мишель Олас клуб спорт директори бўлишни таклиф этди. Собиқ футболчи ва Олас ўртасида бу борада сухбат бўлиб ўтди дея хабар бериб ўтди L`Equipe нашри.

Маълумот учун, Жуниньо 2000-2009 йилларда “Лион” сафида тўп сурган ва мазкур жамоа сафида 338 ўйинда иштирок этиб, 99 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган хамда 63 бор шерикларини голли узатма билан таъминлаган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.