Жароҳат олган Марко Ройс “Боруссия Д”га шарт қўйди

10 март,2017, 09:47 447

Жароҳат олган Марко Ройс “Боруссия Д”га шарт қўйди

 

Дортмунднинг “Боруссия” клуби раҳбарияти ва мураббийлар штаби ярим ҳимоячи Марко Ройсни жамоада сақлаб қолиш учун ҳаракат қилмоқда.

Футболчи шартнома узайтиришга қарши эмас, аммо у раҳбариятга шарт қўйди. 27 ёшли футболчининг дортмундликлар билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзига қадар давом этади.

Айни вақтда Ройс йилига 8 миллион евро маош олади ва клубнинг энг кўп ҳақ оладиган ўйинчиси ҳисобланади.  Ройс “Боруссия Д” билан маоши оширилган ҳолда шартномани узайтиришга тайёр эканини билдирган.

Жорий мавсумда Марко Ройс жароҳатлар сабаб Германия чемпионатида атиги 11 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уриб ва 4та голли пасга муаллифлик қилди.