Жароҳатлар қурбони Абу Диаби сафга қайтишини маълум қилди

18 март,2017, 09:50 403

Жароҳатлар қурбони Абу Диаби сафга қайтишини маълум қилди

 

“Марсель” жамоаси ярим ҳимоячиси Абу Диаби соғлиғидаги муаммолар туфайли жорий мавсумда атиги 2 ўйинда майдонга тушди.

30 ёшли футболчи тикланишнинг сўнгги жараёнини ўтказмоқда ва 20 март, душанба куни сафга қайтишини мамнуният билан маълум қилди.

“Мен душанба куни машғулотларга қайтаман”, – деб ёзди Диаби “Твиттер”даги саҳифасига.

Маълумот учун, франциялик футболчи 2015 йили “Марсель” сафига келиб қўшилди. Унгача у 9 йил давомида “Арсенал” шарафини ҳимоя қилди. У Лондондаги фаолиятининг аксариятини шифохонада ўтказган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.