Жарроҳ столига ётган Хуан Мата 2 ҳафтада сафга қайтмоқчи

4 апрель, 09:09 340

Жарроҳ столига ётган Хуан Мата 2 ҳафтада сафга қайтмоқчи

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Хуан Мата Европа Лигаси доирасида “Андерлехт”га қарши чорак финал ўйинида иштирок этишни режалаштирмоқда.

Испаниялик футболчи бир неча кун аввал жарроҳ столига ётди. “Андерлехт” билан ўйин 20 апрель куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Хуан Мата манкунианларнинг ўйинларидан бирида жароҳат олию, оёғини операция қилдирганди.