Жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказган “Атлетико” ҳужумчиси ўзини яхши ҳис қилмоқда

 

Мадриднинг “Атлетико” жамоаси ҳужумчиси Кевин Гамейро жарроҳлик амалиётини ўтказгани ҳақида хабар берилганди

Маълум бўлишича, франциялик футболчининг белдан паст қисми (чоти) операция қилинди. 30 ёшли ҳужумчи бир неча ой давомида оғриқлар билан юрганди ва клуб шифокорлари жарроҳлик амалиёти зарур эканини таъкидлаб, операция қилди.

Кевин Гамейронинг операциядан кейин тикланиши учун камида 2 ой зарур бўлади. Катта эҳтимол билан у Ла Лига бошланишини ўтказиб юборади.

"Жарроҳлик амалиёти яхши ўтди. Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Тез орада тикланиб, янада кучли бўлиб қайтаман", - деди франциялик форвард. 

Маълумот учун, ўтган мавс бумда Гамейро “Атлетико”нинг барча мусобақаларида 45 ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!