Жастин Биберга ошиқ бўлган гўзал қиз теннис чўққисига чиқиш учун ўзига ҳамроҳ танлади (фото)

 
Теннис оламидаги энг гўзал теннисчилардан бири Эжени Бушар икки йил муқаддам роса шов-шув кўтарган эди. Канадалик теннисчи 2014 йили "Катта дубулға" туркумига кирувчи тўрт турнирдан биттасида финал, иккитасида ярим финалга чиққан ва жаҳон рейтингида кучли бешликка кирганди.
 
 
Ўшанда 19 ёшли қиз бу муваффақиятлари орқали энг таниқли спортчилардан бирига айланган ва ўзини машҳур мусиқачи Жастин Биберга ўхшатганди. Кейинроқ Эжени Бушар Жастин Биберга ошиқлигини ҳам тан олган.
 
 
Кейинчалик Бушарнинг ишлари орқага кетди ва у теннисдаги мавқеини бой бера бошлади. Айниқса, швециялик мутахассис Томас Хогстедт билан аразлашиб қолганидан кейин теннис оламида ғалабалар ҳам армонга айланди.
 
 
Энди Эжени Бушар барини ортга қайтармоқчи. Канадалик гўзал теннис чўққисига қайтиш учун Томас Хогстедт билан ишлайдиган бўлди.
 
- Мен ўтган мавсумда Хогстедт билан ҳамкорликда ишлаган вақтларимда яхши натижалар қайд этдим, - дейди Эжени Бушар. - У жуда кучли мураббий. Биз ўзаро келишмовчиликлар кўпайиб кетгани учун бирга ишламай қўйгандик. Энди уменга ишонмоқда. Мен ҳар ҳафта мусобақаларда юта олмаслигимни тан олишим керак. Биз мағлубиятларга эътибор қаратмай, ўйин сифатини яхшилаш устида ишлаймиз.
 
 
Эжени Бушар 2017 йилда камида учта нуфузли турнирда ғолиб чиқишга ҳаракат қилишини ва шу орқали яна энг кучли теннисчилар орасидан жой олишни айтмоқда.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!