Жасур Абдураимов: Биринчи бўлимда улар, иккинчи бўлимда эса биз яхши ўйнадик

17 май,2017, 21:46 360

Жасур Абдураимов: Биринчи бўлимда улар, иккинчи бўлимда эса биз яхши ўйнадик

Бундан бир неча дақиқалар олдин Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Олий лиганинг 11-туридан ўрин олган “Бунёдкор” ҳамда “Пахтакор” жамоалари бағси ўз якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой кечгн бу сафарги Тошкент дербиси 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Ўйиндан сўнг эса одатдагидек ҳар иккала жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унинг биринчи қисмида “Пахтакор” бош мураббийи Жасур Абдураимов иштирок этди ва ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Бугун мен хатога йўл қўйдим.  Очиғи, биринчи бўлимда кўрсатган ўйинимиздан умуман қониқиш ҳосил қилмадим. Биринчи бўлимда жамоа ўйинга тактик жихатдан тайёр эмаслиги кўриниб қолди. Ёшлар катталарга қарши майдонга тушса рақибни тўғри бахолай олмаслик бўлади. Иккинчи бўлимда намойиш этган ўйинимиз нисбатан маъқул келди. Асосийси хар бир футболчи ўйинга 100 фоизга ўзини бериши керак. Якуний натижа хар икки жамоа учун ғам адолатли бўлди. Биринчи бўлимда улар иккинчи бўлимда биз яхшироқ эдик. Йўл қўйган техник хатолар эса захира футболчиларимиз озлигидан. Нима бўлганда ҳам футболчиларимда миннатдорман, уларга рахмат айтаман”, - дейди Жасур Абдураимов.