Жасур Абдураимов: Биз ҳозирги қийин босқичдан ўтиб олишимиз шарт

 

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган “Пахтакор” – “Насаф” (0:3) учрашувидан сўнг мезбон жамоа бош мураббийи Жасур Абдураимов ҳам ўйин ҳақидаги фикрларини айтиб ўтди.

“Натижа барчасини айтиб турибди. “Насаф”ни бугунги ғалаба билан табриклайман. Рақибимиз бугун бизга нисбатан сабрлироқ бўлишди ва бунинг мевасини олишди. Футболда баъзан рақиб ҳимоясини кутиш фойда беради.

Жамоада рақобат йўқ ҳолатда ишлаш жуда қийин. Ҳеч ким таслим бўлмаяпти, бироқ барибир ўйинчиларга бу ҳолат таъсир кўрсатмоқда. Ҳозир биз бирлашишимиз ва кейинги беллашувларга тайёргарлик кўришимиз лозим.

Ёшларни тажрибали жамоаларга қарши ўйинларда тушириш уларнинг руҳиятига салбий таъсир ўтказиши мумкин. Омадсиз учрашув туфайли уларнинг синаб қолиш эҳтимоли мавжуд. Биз ҳозирги қийин босқичдан ўтиб олишимиз шарт. Жавоб ўйинида вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз”, — деди Жасур Абдураимов. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!