Жасур Абдураимов: Бугун ўйинда характеримизни кўрсатдик

19 июнь, 23:37 133

Жасур Абдураимов: Бугун ўйинда характеримизни кўрсатдик

"Насаф" билан учрашувдан кейин "Пахтакор" мураббийи ўйин ҳақида фикрларини билдирди.

"Ўйин тарафлама рақибни мақтай оламан. Улар замонавий футбол намойиш этишади. Биз бугун характер кўрсатдик ва муҳим ғалабага эришдик. Футболчилар бугун майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди.

Терма жамоадаги ўйинлари туфайли босимга учраётган йигитлар айни пайтда бизнинг жамоада энг яхшилар саналишади. Бизда бошқа танлов ҳам йўқ.

Футболда руҳият жуда муҳим. Бугун Саъдиллаев ўйинга жуда яхши киришиб кетди. Қийин паллада майдонга тушишига қарамасдан майдонда йўқолиб қолмади", - деб айтиб ўтди ўйиндан сўнг "шерлар" устози.

Эслатиб ўтамиз, "Пахткор" - "Насаф" ўйинида пойтахтликлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришдилар.